Қозоғистонда Россия рақами билан юрган машинани рўйхатдан қандай ўтказиш керак

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Россия автомобилларини мамлакатда рўйхатдан ўтказиш қоидаларига аниқлик киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Россия автомобилини рўйхатдан ўтказиш учун аввало аҳолига хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиш керак. У ердан ҳужжатлар рўйхатини олиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларига мувофиқ АХКМга топшириш керак. Қоидалар барча транспорт воситалари учун бир хил, хоҳ Қозоғистонникими, хоҳ Россияникими – рўйхатга олиш қоидалари ҳамма учун бир хил. Aвтомобилни рўйхатдан ўтказиш барча мамлакатларда мавжуд бўлган жараён бўлиб, агар Қозоғистон фуқароси чет элда яшаса, у ўз машинасини мамлакатда рўйхатдан ўтказиши шарт. Россиядан автомобиль импорт қилувчиларнинг аксарияти рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя қилмайди. Бундай ҳолатда автомобилни бошқариш тақиқланади ва автомобиль тўхташ жойига қўйилади», деди ҚР ИИВ Маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Серик Тусупов вазирликда ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёни атиги 2 соат давом этади. Ҳеч қандай ҳужжатбозлик йўқ.

Муаллиф: Aли Ибраев


Сўнгги хабарлар