Қозоғистонда ўрмон хўжалиги ходимларининг маоши оширилади
29 Ноябрь 18:52

Қозоғистонда ўрмон хўжалиги ходимларининг маоши оширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси ходимларининг иш ҳақи оширилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Роман Скляр парламент депутатлари саволига жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Республика бюджети юкини камайтириш, ўрмонларни муҳофаза қилишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини ошириш мақсадида 2002 йилда вилоят ҳокимликларининг тезкор бошқарувига ўрмон ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш 124 та давлат муассасаси ўтказилди. Айни пайтда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат ўрмон хўжалиги муассасалари негизида янги ўрмон хўжаликлари ташкил этилиши ҳисобига вилоят ҳокимликлари тасарруфида 120 та ўрмон хўжалиги фаолият юритмоқда. Уларга 22,6 миллион гектар ёки давлат ўрмон фонди умумий майдонининг 74,7 фоизи белгиланган», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонд ўрмонларни бошқаришнинг мақсадли сценарийсини таҳлил қилди.

«Бу борада ваколатли давлат органи томонидан ўрмон хўжалигини юритиш, режалаштириш ва бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг амалдаги самарадорлиги баҳоланади. Бундан ташқари, давлат раҳбарининг 2021 йил 1 сентабрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасига мувофиқ, Ҳукуматга жорий йил охиригача давлат хизматчиларининг энг кам иш ҳақини ошириш бўйича қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритиш топширилган. Шу муносабат билан ҳозирда ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси ходимларини давлат хизматчилари реестрига киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда», - деди Роман Скляр.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив