Қозоғистонда ривожланишнинг янги босқичи бошланади – ҚР Президенти

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат ўзининг асосий функцияларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаши керак. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун парламент мажлиси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қийин кунлар ортда қолди. Айни дамда юрт тақдири учун бирлашишга муваффақ бўлган барча инсонларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Бу тажрибадан барчамиз сабоқ олишимиз керак. Энг муҳими, фаровонлик, ҳамжиҳатлик, тинчлик ва барқарорликни сақлашдир. Энди Қозоғистонда ривожланишнинг янги босқичи бошланади. Бу - ҳақиқий янгиланиш даври бўлади. Суверен юртимизни биргаликда ривожлантирайлик. Халқимиз учун Мустақиллик энг азиздир! Янги Қозоғистонни биргаликда қурайлик!», - деди Давлат раҳбари.

Аввал хабар қилинганидек, Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йил сентябр ойидаги Мурожаатномасида сиёсий ислоҳотларнинг янги пакетини тақдим этади.

«Сентябр ойидаги анъанавий Мурожаатномамда мен сиёсий ислоҳотларнинг янги пакетини тақдим этаман. У фуқаролик жамияти ва экспертлар билан кенгайтирилган ва конструктив мулоқотга асосланади. Давлат ўзининг асосий функцияларини тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаши керак», - деди Давлат раҳбари.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар