Қозоғистонда ўрим-йиғим якунланиб, 16 млн тонна ғалла урилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ноқулай об-ҳавога қарамай, 16,4 миллион тонна ғалла урилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 10,3 центнерни ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар беради.

Дастлабки вазнда 80,8 минг тонна гречка йиғиб олинди, бу 2020 йилга нисбатан 76 фоизга кўпдир. Жавдарни йиғим-терими натижаларига кўра, ўтган йилга нисбатан 43 фоизга, маккажўхори 22,6 фоизга, дуккакли экинлардан 1,3 фоизга кўп ҳосил олинди. Бирламчи вазнда тариқ ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан 15 фоизга, маккажўхори 5 фоизга ошди.

Янги ҳосилнинг донаси юқори сифат кўрсаткичларига эга. Масалан, лицензияланган дон қабул қилиш корхоналарига етказиб берилган юмшоқ буғдой умумий ҳажмининг 90,5 фоиз бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 81,2 фоизни ташкил этди.

Умуман олганда, етиштирилган ғалла ички бозорни тўлиқ таъминлаш билан бирга, маълум миқдорда экспортга ҳам етарли.

Шунингдек, 3,9 миллион тонна картошка, 4,9 миллион тонна сабзавот, 2,8 миллион тонна полиз маҳсулотлари етиштирилди.

Сўнгги хабарлар