Валюталар курси:
    usd/kzt 426.01 eur/kzt 493.75

    rub/kzt 6.05 cny/kzt 66.62
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 6 °С
Алматы: 13 °С

Қозоғистонда ўрим-йиғим кампанияси: 15 миллион гектар майдон йиғиб олинди

24 Сентябрь 18:27

NUR-SULTAN. Kazinform - 24 сентябр ҳолатига кўра, 15,4 миллион гектар (96,8%) дон ва дуккакли экинлар йиғиб олинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 9,6 центнерни ташкил этди ва 14,8 миллион тонна ғалла йиғиб олинди. Унинг 11,6 миллион тоннаси буғдойдир. Бундан ташқари, 616,7 минг тонна ёғли экинлар, 2,9 миллион тонна картошка, 4,1 миллион тонна сабзавот ва 2,6 миллион тонна полиз маҳсулотлари йиғиб олинди. Ақмола, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 11,5 миллион гектар экин майдонлари йиғиб олинди. Бу ўрим -йиғим майдонининг 98,9 фоизини ташкил қилади. Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 8,8 центнерни ташкил этди ва 10 миллион тонна ғалла хирмонга топширилди», - дейилади ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигида.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 29,3 миллион тонна ғаллани сақлаш имконияти мавжуд. Хусусан, ғалла қабул қилиш корхоналарида 12,4 млн тонна, фермерларда 16,6 млн тонна ғалла сақлаш омборлари бор.

«2021 йилги ўрим -йиғим мавсуми якунланмоқда ва суръат ўтган йилгидан юқори. Ўрим-йиғим билан боғлиқ барча масалалар вазирлик назорати остида «, - дейилади хабарда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар