Қозоғистонда риэлтор хизматларига талаблар кучайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йил охирига қадар риэлтор фаолияти учун зарур талабларни таъминлайдиган миллий стандарт жорий этилади.Бу ҳақда Сенат депутатларининг саволига ҚР Бош вазири Асқар Мамин жавобан айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда риэлтор фаолиятига Тадбиркорлик, Фуқаролик ва Солиқ кодекслари», «Хусусий тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида», «Уй-жой муносабатлари тўғрисида» ва «Реклама тўғрисида» қонунлар кўчмас мулк хизматларига тааллуқлидир. Бироқ, кўчмас мулкни тартибга солувчи амалдаги қонунчилик базаси малакасиз ва ноқонуний риэлторларни тўлиқ аниқлай олмайди. Шу муносабат билан 2018 йилда Қозоғистон бирлашган риэлторлар уюшмаси Истанбулда кўчмас мулкнинг ягона миллий стандартлари тўғрисидаги Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг конвенциясини имзолади», - деди Бош вазир.

Унинг таъкидлашича, 2019 йилда филиал техник қўмитаси Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитасининг «Қозоғистон стандартлаштириш ва сертификатлаш институти» реестрида рўйхатдан ўтказилди. Қўмитанинг вазифалари кўчмас мулк бозорида профессионал стандартларни илгари суришдан иборат.

«Жорий йилнинг охирига қадар риэлтор фаолияти учун зарур талабларни таъминлайдиган миллий стандартни жорий этиш режалаштирилган. Ушбу соҳада ишлайдиган мутахассислар миллий стандарт бўйича ўқитилади ва тегишли сертификатни олади. Шундай қилиб, миллий стандартларни жорий этиш фуқароларни малакасиз хизматлардан ҳимоя қилади. Ривожланган мамлакатларда (Буюк Британия, Испания, Бельгия, Нидерландия ва бошқалар каби) риэлтор бозорини тартибга солиш функциялари ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотларга берилиб, адолатсиз иштирокчилар учун тўсиқлар яратаётганини таъкидлаймиз. Ушбу ҳақиқатни инобатга олган ҳолда, тегишли давлат идоралари ҳозирда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулкнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий этишни кўриб чиқмоқдалар», - деди Асқар Мамин.

Сўнгги хабарлар