+7 (701) 759 90 19
USD 425.07 EUR 494.14
RUB 6.06 CNY 66.55
Янгиликлар

Қозоғистонда ревакцинация усули ишлаб чиқилди

13 Октябрь 18:34
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ревакцинация усули ишлаб чиқилди

NUR-SULTAN.Kazinform – Қозоғистон аҳолисини қайта эмлаш усули ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонга «Pfizer» вакцинасининг навбатдаги партияси етиб келди Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келади Қозоғистонда 8,16 млн киши коронавирусга қарши эмланган

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эмлаш бўйича маслаҳат комиссияси билан биргаликда фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши қайта эмлаш усулини ишлаб чиқди. Бу масала мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида кўриб чиқилди», - деб ёзган А.Цой ўзининг Facebook саҳифасида.

Вазирнинг сўзларига кўра, вакцинани тўлиқ олган одам 6-9 ой ичида қайта эмланиши мумкин.

Бундан ташқари, А. Цой ревакцинация пайтида эътиборга олиниши керак бўлган омилларни ажратиб кўрсатди.

- Векторли (Спутник) вакцинани олганлар 9 ойдан сўнг инактивацияланган (Sinopharm, CoronaVac, Hayat-Vax, QazCovid-in) ёки м-РНҚ вакцинаси билан (Pfizer) ревакцинацияланади;

- Инактивацияланган (Sinopharm, CoronaVac, Hayat-Vax, QazCovid-in) вакциналарни олганлар векторли (Спутник) ёки м-РНҚ (Pfizer) вакцинаси билан 6 ойдан кейин ревакцинацияланади;

- М-РНК вакцинаси (Pfizer) билан эмланган одамлар 6 ойдан сўнг инактивацияланган (Sinopharm, CoronaVac, Hayat-Vax, QazCovid-in) ёки векторли (Спутник) вакцина билан ревакцинацияланади;

- Вакцинани тўлиқ олганингиздан сўнг, КВИдан тузалгандан 3 ой ўтгач, қайта эмлашингиз мумкин.

Шундай қилиб, ревакцинациянинг бошланиши 2021 йил ноябр ойининг учинчи ўн кунлигидан режалаштирилган.

Қайта эмлаш контингенти: хавф гуруҳлари (тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва ёпиқ муассасалар ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари); 60 ёшдан ошган шахслар; мустақил равишда тадқиқотдан ўтган ва КВИга қарши антитаначалар учун тест натижаси манфий бўлган шахслар.

Қайта эмлаш учун вакцинанинг 1 дозаси қўлланилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив