Қозоғистонда республика референдуми бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 9964 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия аъзоси Мухтар Ерман маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Референдум ўтказувчи вилоятлар, Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳар комиссияларининг маълумотларига кўра, Нур-Султан вақти билан соат 08.00 ҳолатига кўра, барча вилоятлардаги 9947 та сайлов участкасида овоз бериш бошланди.

Қозоғистон Республикасининг 15 хорижий давлатдаги ваколатхоналари ҳузуридаги 17 сайлов участкасида ҳам овоз бериш бошланди. Хориждаги 48 та сайлов участкаси вақт фарқи туфайли ўз вақтида овоз беришни бошлади.

Шундай қилиб, ҳозирда 9964 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда», — деди Мухтар Ерман.

Унга кўра, соат 10 дан бошлаб референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия аъзолари ҳар икки соатда брифинг ўтказади.

Сўнгги хабарлар