Қозоғистонда Respublika партияси расман рўйхатдан ўтди

None
ASTANA. Кazinform – «Respublika» партияси расман рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда партия раҳбари Айдарбек Ходжаназаров Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform.

«Расмий вакилимиз «Respublika» партиясининг Астанадаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан бирида рўйхатдан ўтиш ҳужжатларини олди. Энди биз мамлакатнинг янги, расман рўйхатдан ўтган сиёсий кучимиз», — деб ёзди ижтимоий тармоқда Айдарбек Ходжаназаров.

Эслатиб ўтамиз, партия ҳамраислари сифатида Сиримбек Тау, Руслан Берденов, Максим Баришев, Динара Шукижанова, Қуаниш Шонбай, Бейбит Алибеков ва Нурлан Қоянбаев бор.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 январда «Respublika» партияси» жамоат бирлашмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

«Рўйхатга олиш сиёсий партияни таъсис этиш тўғрисидаги 2022 йил 3 декабрда бўлиб ўтган таъсис қурултойи, шунингдек, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонуннинг 6-10-моддаларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида амалга оширилди. Рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган ҳужжатлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ текширилиб, рўйхатдан ўтиш талабларига жавоб беради, деб топилди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу мамлакатда рўйхатдан ўтган еттинчи сиёсий партиядир:

1. «АМАNАТ» партияси;

2. «Ақ Жол» Қозоғистон Демократик партияси;

3. «Қозоғистон Халқ партияси»;

4. «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партияси;

5. «Умуммиллий социал-демократик партия»;

6. «Байтақ» Қозоғистон яшиллар партияси;

7. «Respublika» партияси.


Сўнгги хабарлар