Қозоғистонда республика аҳамиятига молик 30 426 километр автомобил йўлларига йўл белгилари ўрнатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда республика аҳамиятига молик 473 минг квадрат метр автомобил йўлларини таъмирлаш режалаштирилган. Ишлар йўл қопламасини тиклаш ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган комплекс дастур доирасида амалга оширилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб.

Шу тариқа, Алмати вилоятида 60 минг квадрат метр чуқурликлар таъмирланади. Айни пайтда «Алмати – Талғар – Байдибек би», «Алмати – Шелек – Қорғас» йўналишларида вилоятнинг асосий туристик-иқтисодий кластерларига олиб борувчи йўлларда ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан «Қазақавтожол» компанияси ходимлари мазкур участкалар бўйича пресс-тур ўтказди. Тур иштирокчилари йўлларни таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди.

«Қазақавтожол» мутахассисларининг таъкидлашича, 10 мингга яқин йўл белгилари ва 400 га яқин маълумот панелини ўрнатиш ва алмаштириш ишлари бошланган. Шунингдек, 23 мингдан ортиқ сигнал устунлари ва 2700 квадрат метрга яқин шовқин тўсиқларини ўрнатиш ҳам режалаштирилган. 30 426 км узунликдаги йўлларга йўл белгилари ўрнатилади. Шунингдек, кўприкларга 336 метр панжара, 27 мингга яқин ёруғлик рефлектор ва 290 та йўл буфери ўрнатилмоқда.

Тадбирда чорва молларининг автомобил йўлига чиқиши билан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилди. Масалан, 2022 йилнинг биринчи чорагида 11 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 15 киши тан жароҳати олган, 3 нафари ҳалок бўлган. Шу муносабат билан корхона ходимлари томонидан республика аҳамиятидаги автомобил йўлларига 855 минг 331 километр узунликдаги ҳимоя панжаралари ўрнатилди.
Сўнгги хабарлар