Қозоғистонда референдумда овоз бериш якунланди
5 Июнь 21:34

Қозоғистонда референдумда овоз бериш якунланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан вақти билан 21:00да Қозоғистоннинг барча вилоятларидаги референдум участкаларида овоз бериш якунланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республиканинг 12 вилоятидаги 8 мингдан зиёд референдум участкаси ва Қозоғистоннинг 10 та хорижий давлатдаги элчихоналари ҳузурида очилган 12 та референдум участкалари иши якунланиб, комиссия аъзолари овозларни санашга киришган эди.

Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Манғистау ва Қизилўрда вилоятларида соат 20:00да (Нур-Султан вақти билан 21:00) фуқаролар 1858 сайлов участкасида овоз бериб бўлган.

Бундан ташқари, хориждаги 5 та участка ёпилди. Уларнинг барчасида комиссия аъзолари овозларни санашга киришдилар.

Ҳозирда хориждаги 48 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив