Қозоғистонда расман учта янги вилоят ташкил этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугундан, 2022 йил 8 июндан бошлаб Давлат раҳбарининг «Қозоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги Фармони кучга кирди, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистонда қуйидагилар расман ташкил топди:

- Абай вилояти Шарқий Қозоғистондан бўлиниб, маъмурий маркази Семей шаҳрида жойлашади ва таркибига Ақсуат, Абай, Аягоз, Бескарагғай, Бородулиха, Жарма, Уржар, Кокпекти туманлари, Семей ва Курчатов шаҳарлари;

- Жетису вилояти Алмати вилоятидан бўлиниб, маркази Талдиқорғанда жойлашади ва таркибига Ақсу, Алакол, Ескелда, Қаратал, Кербулақ, Коксу, Панфилов, Сарқан туманлар, Талдиқорғон ва Текели шаҳарлари;

- Улитау вилояти Қарағанди вилоятидан бўлиниб, маркази Жезқазған шаҳрида жойлашади ва таркибига Жанаарқа, Улитау туманлари, Жезказған, Қаражал ва Сатпаев шаҳарлари киради.

Алмати вилоятининг маъмурий маркази ҳам Талдиқорған шаҳридан Қонаев шаҳрига кўчирилди.

«Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги иккинчи Фармон билан Шарқий Қозоғистон вилояти Тарбағатай туманининг маъмурий маркази Ақсуат қишлоғидан Ақжар қишлоғига кўчирилди.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг таркиби ҳам ўзгарди, қуйидагилар шаклланди:

- Ақсуат тумани, маъмурий маркази Тарба5атай туманидан бўлинган Ақсуат қишлоғида жойлашади;

Самар тумани маъмурий маркази Кокпекти туманидан бўлинган Самарское қишлоғида жойлашади.

Мазкур фармон 2022 йил 7 июндан кучга киради. Ҳозир Қозоғистонда 17 та вилоят мавжуд.


Сўнгги хабарлар