Қозоғистонда Рамазон ҳайити намози масжидлар ҳовлисида ўқилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун қуёш ботиши билан ва 13 май куни мусулмонлар Рамазон ҳайити (Ид аль-Фитр, муборак Рамазон ойида рўза тутгандан кейин рўза очиш байрами) нишонлайдилар, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон мусулмонлари маънавий бошқармасининг хабар беришича, байрамона Рамазон ҳайити намози бутун мамлакат бўйлаб масжидлар ҳовлисида ўқилади (маҳаллий бош санитария шифокорларининг қарори билан рухсат берилган).

«Энг муҳими, биз мусулмонлар жамоасини қуйидаги эҳтиёт чораларига эътибор беришга чақирамиз: маскаларни тақиш, уйдан таҳорат олиш, намоздан кейин қўл бермаслик, намоз тугагандан сўнг дарҳол масжид ҳовлисидан чиқиб кетиш, жамоат намозига вояга етмаганларни олиб келмаслик, касаллар ва аёллар намозга боришдан сақланишлари керак», - дейилади баёнотида.

Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач, яна бир асосий мусулмон байрами - Қурбон ҳайити келади.


Сўнгги хабарлар