Қозоғистонда рақамли зобитлар лавозимларига саралашнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди

None
ASTANA. Kazinform - Рақамли офицерлик лавозимларига танловнинг биринчи босқичида Мудофаа вазирлиги, Бош штаб, Қуролли Кучлар тизимидаги 90 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ҳамда захирадаги офицерлар иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Мудофаа вазирлигига таяниб.
«Танлов шартларига кўра, ушбу лавозимга даъвогар ҳарбий қўмондонлик тизимидаги раҳбарлик лавозимларида икки йил ёки беш йиллик ҳарбий хизмат стажига эга бўлиши керак. Иштирокчиларнинг кенг географиясини инобатга олган ҳолда, улар учун Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм ва бўлинмаларида автоматлаштирилган иш ўринлари ташкил этилди»

, — дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги Ахборотлаштириш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган танловнинг биринчи босқичини ўтказиш алгоритмида тўрт турдаги тест синовларини рўйхатдан ўтказиш ва топшириш кўзда тутилган. Уларга икки соат вақт берилди.

Биринчи босқичда офицерларнинг қонунчилик нормаларини билиш даражаси, интеллектуал салоҳияти ва ахборот саводхонлиги синовдан ўтказилди. Шу билан бирга, SHL-тест саволлари оғзаки, рақамли ва мантиқий мазмунга эга.

«Тест натижаларига кўра 51 киши танлаб олинди. Энди улар ўз лойиҳасини Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг «Рақамли ҳукумат» тизимини қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда илғор IT-компаниялар вакилларидан иборат мустақил комиссияга тақдим этиши керак»

, — деди мудофаа вазири ўринбосари Дархан Ахмедиев.

Натижада 13 нафар рақамли офицер танлаб олинади.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар