Қозоғистонда рақамли валютани жорий этиш бўйича қарорнинг модели ишлаб чиқилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тенге депозитларини ҳимоя қилиш дастури қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Жорий йилнинг биринчи ярмида геосиёсий вазиятнинг ёмонлашуви туфайли волатиллик ва рисклар ортди. Бундай вазиятда молиявий тизим барқарорлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўрдик. Биринчидан, бозорлардаги мисли кўрилмаган ўзгаришларга тўла воқеалар даврида Миллий банкнинг тезкор чоралари молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш имконини берди. Тенге курсининг ҳаддан ташқари тебранишларини чекладик. Иккинчидан, молиявий барқарорликни таъминлаш ва тенгедаги активларни сақлаб қолиш учун тенгедаги депозитларни ҳимоя қилиш дастури қабул қилинди», — деди Миллий банк раиси.

Унинг сўзларига кўра, учинчидан, бозорлардаги ўзгарувчанликка қарамай, Миллий жамғарма ва пенсия активларининг узоқ муддатли рентабеллиги ижобийлигича қолмоқда.

«Тўртинчидан, жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб, Ҳукумат билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар доирасида Қозоғистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари FTSE Frontier ЕМ Government Bond индексига киритилди. JP Morgan ривожланаётган бозорлар давлат қимматли қоғозлари индексига киритилиши учун мамлакатнинг давлат қимматли қоғозларини «яқиндан кузатиб борди». Бешинчидан, 1 июлдан бошлаб Миллий банк томонидан Тезкор тўловлар тизими ва банклараро тўлов карталари тизими саноатда фойдаланишга топширилди. Рақамли тенгени жорий этиш бўйича қарор қабул қилиш модели ишлаб чиқилди, унда фойда ва харажатлар баҳоланди», — деди Ғалимжан Пирматов.

Сўнгги хабарлар