Қозоғистонда рақамли валюта пилот лойиҳаси амалга оширилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон молиячиларининг IX конгрессида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев «Рақамли тенге» пилот лойиҳаси ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform.

«Дунёнинг 63 та марказий банки миллий рақамли валюталарни жорий этишни ўрганмоқда. Қозоғистон Миллий банки ҳам бозор иштирокчилари билан биргаликда «Рақамли тенге» пилот лойиҳасини ишга туширди. Биз лойиҳанинг тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва иқтисодиётда транзакцияларнинг таннархини пасайтириш бўйича муҳим салоҳиятга эга эканлигини кўрмоқдамиз. Рақамли тенге платформаси ҳам тубдан янги хизматларни яратиш имкониятларини очиб беради. Шу билан бирга, миллий рақамли валютани муомалага чиқаришдан келиб чиқадиган барча мумкин бўлган хавф ва имтиёзларни ҳар томонлама баҳолаш зарур», - деди Ерболат Досаев.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг декабр ойида пилот лойиҳа натижалари тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинади, унда технологик экспертиза, тадқиқот ва бозор иштирокчилари ва экспертлар ҳамжамияти билан ўтказилган муҳокамалар натижалари эълон қилинади.

Бундан ташқари, Қозоғистон депозитларни кафолатлаш жамғармаси томонидан «Кафолатланган товон пулини тўлов электрон портали» синовдан ўтказилмоқда.

Е.Досаевнинг айтишича, ушбу онлайн тўлов тизими Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчи марта ишга туширилган.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар