Қозоғистонда рақамли университет эталони ишлаб чиқилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондаги ҳар бир олий таълим муассасасида «рақамли офицер» лавозимини жорий этиш механизмлари давом эттирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида мамлакатда 2026 йилгача таълимни ривожлантириш концепциясини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Олий таълимни рақамлаштириш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таълимнинг янги шакли – онлайн таълим жорий этилди. Бу талабанинг рақамли профилини шакллантириш, яъни student life track, EdTech рақамли хизматларини ривожлантириш, рақамлаштиришнинг илғор тенденцияларига мувофиқ жараёнларни оптималлаштириш ва рақамли экотизимни шакллантиришни ўз ичига олади. Ҳозирда Coursera, EdX ва бошқа онлайн курслар доираси кенгайтирилди»

, - деди С. Нурбек.

Унга кўра, бошқарув ва таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида «Рақамли университетнинг эталон стандарти» ишлаб чиқилади.

«Бундан ташқари, олий таълимни рақамли нуқтаи назардан ўзгартириш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида «рақамли офицер» (CDО) лавозимини жорий этиш механизмларини давом эттирамиз»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар