Қозоғистонда рақамли ҳукумат тизими «кўринмас ҳукумат» форматига ўтказилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Digital Bridge 2022» халқаро технология форумида давлат бошқарувини рақамлаштиришнинг сифат жиҳатидан янги форматига ўтиш зарурлигини айтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Муҳим устувор йўналишлардан бири - «Government to citizens», яъни давлатнинг фуқароларга хизмат кўрсатиш соҳаси ҳисобланади. Рақамли технологиялар ёрдамида фуқароларнинг кундалик ҳаётини имкон қадар соддалаштириш ва барча инсонлар учун тенг имкониятларга эришиш ниятидамиз», — деди Давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, рақамли технологиялар туфайли давлат сиёсатини оддий одамларга имкон қадар йўналтириш мумкинлигини таъкидлади.

«Бунинг учун давлат бошқарувини рақамлаштиришнинг сифат жиҳатидан янги форматдаги «Кўринмас ҳукумат» форматига ўтиш зарур. Унинг маъноси шундан иборатки, давлат сиёсатининг асосий йўналиши инсонга, унинг эҳтиёж ва манфаатларига қаратилади. Давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва қарорларнинг аксарияти фуқарога кўринмайди, лекин ҳақиқий натижани фуқаро сезади», - деб тушунтирди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар