Қозоғистонда рақамли технологияларни тартибга солувчи қонун қабул қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида «Рақамли технологияларни тартибга солиш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар, аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиевнинг айтишича, биринчи навбатда, рақамли активлар, майнинг, токен, шунингдек, блокчейн технологияси тушунчаларини қонунчилик даражасида белгилаш ва рақамли активларни мулк дея тан олиш таклиф этилди. Бундан ташқари, «интеллектуал робот» тушунчасини аниқлаш ва робот эгасининг жавобгарлигини тасдиқлаш режалаштирилган.

«Иккинчидан, рақамлаштириш натижасида катта таҳлил базаси яратилди, уни таҳлил қилиш керак. Шу муносабат билан қонун лойиҳасида «катта маълумотлар«ни таҳлил қилиш механизмини тартибга солиш таклиф этилади. Бу Smart Data Ukimet лойиҳаси асосида иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш орқали самарали ҳукумат қарорларини қабул қилиш имконини беради. 2018-2019 йилларда Smart Data Ukimet лойиҳаси молиявий, таълим, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қарийб 187 миллиард тенге иқтисодий таъсир кўрсатди. Хусусан, молия секторидаги қўшимча даромадлар соғлиқни сақлаш тизимида дори-дармонларни тўғри тақсимланиши ҳисобига таъминланди. Бундай аниқ мисоллар таълим ва ижтимоий соҳаларга иқтисодий таъсир кўрсатди. Биз бу ишни бошқа давлат идоралари билан давом эттирамиз», - деди вазир.

Учинчидан, унинг сўзларига кўра, Президент йиғилишда барча ҳужжат айланишини электрон форматга ўтказиш тўғрисида кўрсатма берган.

Муаллиф: Марлан Жиембай
Сўнгги хабарлар