Қозоғистонда раҳбарлик лавозимларида аёллар улуши 30 фоизга етди

None
ASTANA. Kazinform - Кейинги 2 йилда Қозоғистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаётган аёллар улуши 30 фоизга етди. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокидаги брифингда «Techno Woman» нотижорат ташкилоти президенти Азиза Шужеева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил Қозоғистонда аёлларнинг корпоратив секторда раҳбарлик лавозимларини эгаллаши борасида катта ютуқ бўлди. Бу йўналишда биз Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўриндамиз. Қозоғистон «Самруқ-Қазна» компаниялар гуруҳида кваззидавлат сектори корпорациялари директорлар кенгаши ва кенгашлари аъзоларига 30 фоизлик квота ажратган ягона давлатдир», - дея таъкидлади Азиза Шужеева.

Бундан ташқари, Жаҳон Иқтисодий Форумининг «Глобал гендер тафовут-2022» тадқиқоти хулосасига кўра, Қозоғистон гендер тенглиги бўйича 80-ўриндан 65-ўринга кўтарилган.

Шунингдек, Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия яқин 3 йилда оилаларни қўллаб-қувватлаш марказлари сонини 234 тага етказишни режалаштирмоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар