+7 (701) 759 90 19
USD 418.41 EUR 507.95
RUB 5.69 CNY 64.76
Янгиликлар

Қозоғистонда пулли йўлларни ҳисоблашнинг янги технологияси жорий этилди

4 Декабрь 12:15
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда пулли йўлларни ҳисоблашнинг янги технологияси жорий этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – RFID технологиялари Қозоғистоннинг пуллик йўлларида жорий этилди, деб хабар беради Kazinform «QazAvtoJol»га асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 2021 йилда 7000 км йўл қурилади

Автомобилнинг олд ойнасига RFID ёрлиғи ёпиштирилади. Яъни, идентификация коди аниқлангандан сўнг, тизим транспорт воситаси тўғрисида маълумот олиб ва уни пуллик участкаларида божхона шохобчалари орқали узатади. Бу рақамни тўғри аниқлашга, ўтган йўлнинг нархини тўғри ҳисоблаш чораларидан биридир.

«RFID белгилари тўлов пунктига ўрнатилади. Белгини транспорт воситасига ўрнатиш ва тизимда рўйхатдан ўтказиш учун тахминан 5 дақиқа вақт кетади. Белгини олиб ташлаш ва ўрнатиш учун тўлов олинмайди», - дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу белгилар Нур-Султан-Шучинск, Нур-Султан-Темиртау ва Алмати-Қапшағай участкаларида тўлов пунктларида ўрнатилмоқда. Яқин келажакда уни Алмати-Қорғас участкасида жорий этиш режалаштирилган.

Янги белгилар киритилганига қарамай, шахсий кабинетни тўлдириш усули ўзгармайди. Шахсий кабинет давлат рўйхатидан ўтказиш рақами билан тўлдирилади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив