Қозоғистонда пул жўнатмаларига солиқ солинмайди – Молия вазири

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – ҚР Бош вазири биринчи ўринбосари – Молия вазири Алихан Смайилов аҳолининг нақд пулсиз пул жўнатмаларига боғлиқ саволларга ойдинлик киритиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Kaspi сингари карточкадан карточкага бир зумда пул жўнатиш тизимлари қулайлиги сабабли аҳоли ва бизнес соҳа вакиллари орасида жуда оммалашган. Албатта, тўловларни нақд пулсиз тўлаш сояли иқтисодиётни камайтиришга ёрдам беради. Молия вазирлиги бундай пул жўнатмаларига солиқ солиш ҳақида бош қотираётгани йўқ. Айниқса, жисмоний шахсларнинг нақд пулсиз пул жўнатмаларини текшириш умуман режамизда йўқ», – деди Молия вазири.

Унинг айтишича, вазирлик банклар билан биргаликда тўловларни нақд пулсиз тўлаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

«Тадбиркорликда ҳаммаси шаффоф бўлиши керак. Қонунга мувофиқ, тадбиркорлар 2020 йил 1 январдан эътиборан онлайн касса машиналаридан фойдаланиб, ҳар бир харид учун фискал чек бериши лозим. Бунда Kaspi хизматидан фойдаланиш тадбиркорларни шу мажбуриятдан холис қилмайди. Сабаби, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асосий вазифа эканлигини унутмаслик керак», - деди А.Смайилов.

Муаллиф: Аян Ўрибоев

Сўнгги хабарлар