Қозоғистонда психотроп дорилар сотаётган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Фото: None
ATYRAU. Kazinform - Қозоғистоннинг Aтирау вилоятида психотроп дори сотаётган чет эллик аёл ушланди, деб хабар беради Kazinform.

Вилоят ИИД матбуот хизматининг хабар беришича, 22 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси психотроп препаратларни сотиш билан шуғулланган.

«Гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси ходимлари «Наша-2021 « операцияси чоғида «Жумискер« микрорайонида гиёҳвандликка ўхшаш моддани яширган 22 ёшли ўзбекистонлик аёлни аниқлади. Кейинроқ чет эллик аёл қўлга олинди. Маълум бўлишича, гумонланувчи «Aльфа-PVP« психотроп препаратини яширган. Чет эллик аёл уни Telegram тармоғи орқали сотиб олганини тан олди», - дейди вилоят ИИД бошлиғи, полковник Қамза Умбетқалиев.

Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 296-моддаси 2-қисми билан судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бошқа маълумотлар Қозоғистон Республикаси Жиноят -процессуал кодексининг 201 -моддасига мувофиқ эълон қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ биз чет эл фуқароси Aтирауда гиёҳванд моддалар савдоси билан ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар