Қозоғистонда Президент ваколатларини чекловчи қонун қабул қилинди - вазирлик

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президентининг бир қатор ваколатлари чекловчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Давлат раҳбари жорий йил 16 мартдаги халққа мурожаатида сиёсий институтларни янгилаш масаласини кўтарган эди. Хусусан, Президентнинг бир қатор ваколатларини қисқартириш, парламентни кучайтириш ва уни шакллантириш моделини ўзгартириш таклиф этилди. Шунингдек, сайлов тизимини такомиллаштириш, давлатнинг ҳуқуқ-тартибот институтларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Ислоҳотни тўлиқ амалга ошириш учун олтита қонун қабул қилинди. Биринчидан, Президентнинг ваколатлари билан боғлиқ тузатишлар. Президентнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Судьялар олий кенгашига нисбатан алоҳида ваколати ҳамда Парламент Сенатидаги «Президентлик квотаси» қисқартирилди»

, — деди Алма Муқанова.

Бундан ташқари, вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Президентнинг яқин қариндошларига ҳам мансабдорлик фаолияти чекланди.

«Президентнинг Парламент Сенати депутатларини, Конституциявий ва Олий суд кенгашлари раисларини тайинлаш бўйича ваколатларини ўзгартириш тўғрисидаги нормалар мавжуд. Конституциянинг президентнинг етти йил муддатга қайта сайланиш ҳуқуқисиз сайланиши ҳақидаги янги қоидаларига риоя қилишга қаратилган нормалар тасдиқланди»

, — деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар