Қозоғистонда президент сайловига номзодлар кўрсатиш 23 сентябрдан бошланади

None
ASTANA. Kazinform - Эртага Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига номзодлар кўрсатиш бошланади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайлов белгиланган кундан бир кун ўтиб бошланади. Яъни, 2022 йил 23 сентябрда бошланиб, 11 октябр куни соат 18:00да тугайди»

, — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров.

Номзодларга қўйиладиган талаблар қўйилади:

Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлиши;

охирги 15 йил давомида Қозоғистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган бўлиши;

Олий маълумотга эга бўлиши;

40 ёшдан ошган бўлиши;

Фаол овоз бериш ҳуқуқи бўлиши;

Давлат хизматида ёки сайланган лавозимда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;

Давлат тилини равон билиши.

«Президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш учун вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва Астана шаҳрининг камида 2/3 қисми номидан тенг вакиллик қилган сайловчилар сонининг камида 1 фоизи имзосини тўплаш зарур. Имзо варақалари номзоднинг Конституция ва Конституциявий қонун талабларига мувофиқлиги аниқлангандан кейин 5 кун ичида берилади»

, - дейди К. Петров.

Унга кўра, ҳар бир номзодни қўллаб-қувватлаш учун 118 273 нафар сайловчининг имзоси тўпланиши керак.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар