Қозоғистонда Президент сайлови: Украинада сайлов участкаси бўлмайди

None
ASTANA. Kazinform - Бу йил Қозоғистонда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида Украинадаги Қозоғистон фуқаролари учун сайлов участкаси ташкил қилинмайди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Украинадаги вазият туфайли бу сафар сайлов участкасини очмадик. Шунинг учун қозоғистонликлар хоҳласа, қўшни давлатларга – Молдова ёки Польшага бориб, у ерда овоз беришлари мумкин. Лекин бунинг учун улар элчихоналарга боришлари ҳақида олдиндан хабардор қилишлари керак, сабаби улар учун керакли миқдордаги бюллетенларни тайёрлаш лозим бўлади»

, — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров.

Хориждаги 12 мингдан ортиқ қозоғистонлик дунёнинг 53 давлатидаги 68 сайлов участкасида овоз бериш имкониятига эга.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар