Қозоғистонда Пойтахт куни ва Биринчи Президент куни байрамлари қайта кўриб чиқилиши мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати депутати Ақмарал Алназарова Пойтахт куни ва Биринчи Президент куни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Парламент палаталарининг қўшма мажлисидан сўнг журналистлар депутатдан Пойтахт куни санасини ўзгартириш зарурми, деган савол билан мурожаат қилишди.

«Нима бўлишидан қаътий назар, бизга Пойтахт куни керак. Нега қайта кўриб чиқиш мумкинмас, менимча мумкин. Пойтахт кунини қайта кўриб чиқиш ва уни қандайдир тарихий саналарга боғлаш келажак масаласидир», — деди Ақмарал Алназарова.

Журналистлар томонидан 1 декабр Биринчи Президент куни ҳақида ҳам савол берилди.

«Биз демократик тараққиёт йўлини танладик, шу йўлдан боришимиз керак (...) Бу масала (1-декабрни нишонлаш – таҳр.) ҳам ҳал этилади, эҳтимол, байрам янгича форматда ўтказилиши мумкин», — деди сенатор.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар