Қозоғистонда Пойтахт куни: Концертлар қайиқ ва икки қаватли автобусларда бўлиб ўтмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда «ҚҰТТЫҚTIMES ASTANA» байрам дастури бошланди, дея хабар беради Kazinform Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги Давлат академик филармонияси матбуот хизматига таяниб.

Филармонияда пойтахт кунига бағишланган тадбирлар бошланди. «ҚҰТТЫҚTIMES ASTANA» - улардан бири. 25 июнь, пайшанба куни мусиқачилар пойтахт кўчалари бўйлаб икки қаватли автобусда юриб, Ишим дарёсида моторли кемада сузиб, концерт беришди.

Кеча ноодатий форматдаги кечани симфоник кичик таркибдаги оркестр очиб берди. Мусиқачилар Э. Элгарнинг «Salut d'amour», А. Дворжакнинг «Юмореска», Франц Шубертнинг «Серенадаси», И. Брамснинг «Вальс» ва Карлос Гарделнинг «Аёлнинг иси» («Запах женщины» ) фильмидаги тангони ижро этишди.



Икки қаватли автобусда Нур-Султан кўчаларини айланиб юрган оркестр Ната Макинтошнинг «New blood» композицияси, «Weather Report» гуруҳининг «Birdland» қўшиғи, Пол Кларкнинг «Dance like no one's watching» қўшиғи ва бошқалар ижро этилди. Жонли концерт беришга одатланган санъаткорлар масофадан туриб бўлса-да, ўзларининг севимли томошабинлари билан учрашишдан жуда хурсанд бўлишди.





Кема концертида Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар, халқаро танловлар лауреатлари ва бошқа истеъдодли мусиқачилар иштирок этишди. Санъаткорлар сайрда юрган одамларга ажойиб байрам дастурини тақдим этишди. Таниқли Т.Мухамеджанованинг «Отан», Т. Тилендеванинг «Той Сапар», «Айттым сәлем, Қаламқас» ва бошқа машҳур асарлари ижро этилди.

Пойтахт куни муносабати билан шаҳар ҳокимлигининг ушбу ташаббуси 3-4 июль кунлари давом этади.



Сўнгги хабарлар