+7 (701) 759 90 19
USD 383.95 EUR 429.26
RUB 6.16 CNY 55.02
Янгиликлар

Қозоғистонда полициячилар йўлда қолиб кетган ўзбекистонликларни қутқарди

4 Декабрь 11:03
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда полициячилар йўлда қолиб кетган ўзбекистонликларни қутқарди

KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмола полициячилари «Нур-Султан – Петропавл» автотрассасида бузилиб, тўхтаб қолган автобус ҳайдовчиларини беш кун давомида иссиқ овқат берди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ақмола вилоят полиция департаменти матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда беш кунлик ўқитиш тизими жорий этилади Қозоғистон университети ўзбекистонлик мактаб битирувчиларига грантлар ажратди Ўзбекистонда чет элликларни рўйхатга олиш тартиби олиб ташланади

Идора вакилларининг айтишича, патруль полицияси батальонининг 2-взвод экипажи, полиция старшинаси Игорь Макаров ва полиция катта сержанти Думан Алменбаев тунги сменада «Нур-Султан – Петропавл» трассаси чеккасида тўхтаб турган «Vanhoo» йўловчилар автобусини кўриб қолади. Аниқланишича, автобуснинг двигатели ишдан чиққан.

«Автобусда 15 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бор эди. 26 ноябрь куни «Екатеринбург-Тараз» йўналиши бўйича юриб келаётган транспорт воситасининг двигатели йўлнинг 243-чи километрида ишдан чиқиб тўхташга мажбур бўлган. Полициячилар йўловчиларни йўлдан ўтиб бораётган бошқа транспорт воситаларига ўтқазиб юборишди. Ўзлари эса бузилган автобус тузатилгунга қадар беш кун давомида ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатди», - дея маълумот берди идора вакиллари.

Полиция ходимларининг айтишича, қийин пайтда ёрдамга келган полициячиларга йўлочилар билан ҳайдовчилар миннатдорчилик билдиришган.

Муаллиф: Аслан Оспанов


Калит сўзлар: Транспорт,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив