Қозоғистонда поезд чипталарининг 70 фоизи онлайн харид қилинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда қозоғистонликлар темир йўл чипталарининг 70 фоизини онлайн харид қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Чипталарни онлайн сотиш, айниқса карантин чекловлари олиб ташланганидан кейин сезиларли даражада ўсди.

«2019 йил июл ойидан бошлаб миллий темир йўл компанияси чипталарини сотишни тўлиқ «Мобиус» электрон тизимига ўтказди. Бу ташаббус, ўз навбатида, савдо каналларини сезиларли даражада кенгайтирди ва фуқаролар учун чипталар харид қилиш шартларини яхшилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Айни пайтда Қозоғистонда темир йўл чипталари «ҚТЖ» МК» АЖнинг 164 та кассалари, 3 мингта касса агентликлари ва почта бўлимларига, 15 та интернет сайтлари ва мобил иловалар, 30 минг ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш савдо автоматлари орқали сотилади.

Сўнгги хабарлар