Қозоғистонда Pfizer вакцинаси билан 762 мингдан ортиқ ўсмирлар тўлиқ эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Pfizer» вакцинасининг иккала компонентини ҳам 33 649 нафар ҳомиладор аёл олган, дея хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

2022 йил 6 май ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг биринчи компоненти билан 1 085 648 киши, иккинчи компоненти билан - 941 049 киши эмланган.

«Улардан 830 793 нафар ўсмирлар, 38 518 нафар ҳомиладор, 137 262 нафар эмизикли аёллар биринчи доза билан эмланди.

Иккинчи доза: 762 434 нафар ўсмирлар, 33 649 нафар ҳомиладор аёллар, 122 672 нафар эмизикли аёллар эмланди», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар