Қозоғистонда пенсиянинг ўртача миқдори 108 993 тенгени ташкил қилади

None
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 1 ноябрида пенсия тўловларининг ўртача миқдори (базавий пенсия тўловини ҳисобга олган ҳолда) 108 993 тенгени ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Жорий йилнинг 10 ойида Қозоғистон фуқароларига 2,4 триллион тенгедан ортиқ пенсия тўланди.

2022 йил октябр ойида республика бюджетидан пенсия тўловлари учун 245,1 миллиард тенге, жумладан, базавий пенсия тўлаш учун 74,6 миллиард тенге, бирдамлик пенсиясини тўлаш учун 170,5 миллиард тенге йўналтирилди.

1 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда нафақа олувчилар сони 2 млн 268 минг кишини ташкил этади. Пенсия тўловларининг ўртача миқдори (базавий пенсия тўловини ҳисобга олган ҳолда) 108 993 тенгени ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат базавий пенсия тўлови ҳар бир олувчига пенсия таъминоти тизимидаги иш стажини ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда тайинланади.

Шу билан бирга, 1998 йил 1 январдан бошлаб кооператив тизимида ишлаган вақт, шунингдек, мажбурий пенсия бадаллари тўланган даврлар пенсия тизимидаги иш стажига қўшилади.

Сўнгги хабарлар