Қозоғистонда пенсиялар 21 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда республика бюджетининг пенсия ва нафақаларни тўлаш харажатлари 2019 йилга нисбатан 21 фоизга кўпаяди. Бу ҳақда Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган онлайн ҳисобот йиғилишида вазир давлат пенсия ва нафақалар кўринишидаги ижтимоий нафақаларнинг 39 турини кафолатлашини таъкидлади. 2019 йилда ижтимоий нафақалар учун республика бюджетидан 3,1 трлн танга ажратилган. 3,9 миллион кишига пенсия ва нафақалар тўлаш учун умумий қиймати 2,8 трлн танга ажратилган. Мажбурий ижтимоий суғурта тизимидан 194,2 млрд тангалик тўловларни 825,2 минг киши олди.

«2020 йилда давлат бюджетидан ижтимоий нафақалар учун 3,5 трлн танга режалаштирилган. Пенсия ва нафақалар умумий қиймати 3,4 трлн тангадан ортиқ 4 миллион кишига бериш режалаштирилмоқда. Бу 2019 йилга нисбатан 21 фоизга кўпдир», - деди Биржан Нуримбетов.

Вазир, шунингдек, 2020 йилда пенсия ва нафақалар миқдори икки марта оширилганини таъкидлади. Шу тариқа, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб солидар пенсиялар 7 фоизга, базавий пенсиялар 5 фоизга оширилди. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳар иккала турдаги пенсиялар яна 5 фоизга ошди. Натижада қўшма пенсия миқдори йилига 12 фоизга, базавий пенсия миқдори 10 фоизга ошди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар