+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Қозоғистонда пенсия жамғармасининг бир қисмини олиш шарти аниқлаштирилди

12 Ноябрь 12:16
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда пенсия жамғармасининг бир қисмини олиш шарти аниқлаштирилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент Сенати Солиқ кодексига киритилган тузатишларни қабул қилди. Фуқаролар пенсия жамғармаларининг бир қисмини олганда, бир марталик даромад солиғини тўламаса бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда бу йил солиқлар тушуми 31 фоизга ошди Қозоғистонликларнинг ўртача пенсияси ҳажми маълум қилинди

Аввалроқ ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли давлат идораларига фуқароларга 2021 йилдан бошлаб пенсия жамғармаларининг бир қисмидан фойдаланишга рухсат беришни топширган эди. Бироқ, ушбу маблағлар учун даромад солиғи тўланиши керак. Ушбу масала жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлганди.

Шунинг учун сенаторлар тўловни кейинга қолдиришни ва бир неча йилга бўлиб тўлашни таклиф қилишди. Яъни, пенсия жамғармаларини келаси йилдан бошлаб олиш мумкин. Ва тегишли солиқ фақат нафақага чиққанида тўланади. Тўловни дарҳол амалга оширмасдан, 16 йил давомида қисмларга бўлиб тўлаш ҳам мумкин.

«Пенсия жамғармангизнинг бир қисмини олдиндан олганингизда, 10 фоизини бир марталик солиқ сифатида тўлашингиз керак. Биз буни ҳозирги қийин даврда фуқаролар учун самарасиз деб биламиз. Шу сабабли, ушбу солиқни пенсия жамғармасини олаётганда эмас, балки фақат нафақага чиққанидан кейин тўлаш таклиф этилади. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида ҳамма нарсани бирданига тўлаши ўрнига, 16 йилга бўлиб тўлаш тўғрисидаги қоида киритилди», - деди Сенат Раиси Маулен Ашимбаев.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив