Қозоғистонда пенсия жамғармасини муддатидан олдин олувчилар рўйхати кенгайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1 майдан бошлаб ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобидан жамғармаларини олувчилар рўйхати кенгайди. Бу ҳақда Ягона жамғарувчи пенсия жамғармасидан маълум қилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шу йилнинг 1 майидан бошлаб ихтиёрий пенсия бадали ҳисобга олинадиган хусусий пенсия ҳисоб-рақамига Ягона Жамғарувчи Пенсия жамғармасига тушган дастлабки ихтиёрий пенсия бадали асос бўлади. Шундай қилиб, омонатчига жамғарма идорасига боришнинг ҳожати йўқ. Ихтиёрий пенсия бадали ҳисобланадиган хусусий шахснининг шахсини аниқлаш итиёрий пенсия бадалларини ўтказиш пайтида тўлов буюртмаларининг электрон шаклида кўрсатилган шахсий ахборотлар (ФИО, ИИН, туғилган куни) бўйича амалга оширилади. Хусусий шахснинг шахсини аниқловчи амалдаги ҳужжатларнинг ахборотлари, яшаш жойи тўғрисидаги барча зарур маълумотларни Ягона Жамғарувчи Пенсия жамғармаси давлат органларининг тегишли ахборот тизимидан олади», - дейилган жамғарма томонидан тарқатилган ахборотда.

«Қозоғистон Республикасида пенсия билан таъминлаш тўғрисида» ҚР Қонунининг 33-боби, 3- бандига кўра, Ягона жамғарувчи пенсия жамғармасида пенсия жамғармалари бор 50 ёшга тўлган; ногирон ҳисобланадиган; ҚР ҳудудидан ташқари жойларга доимий яшаш учун кетадиган ёки кетган чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг, Қозоғистон Республикаси қонунларида белгиланган, кетиш мақсадини ёки манбаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этган; Ягона жамғарувчи пенсия жамғармасидаги ва (ёки) ихтиёрий пенсия баддаллари ва уларга ҳисобланган сармоявий даромад суммалари миқдорида камида беш йиллик пенсия жамғармалари бор шахсларнинг ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобидан Ягона жамғарувчи пенсия жамғармасидан пенсия тўловларига ҳуқуқи пайдо бўлади.

1 майдан бошлаб кучга кирган мана шу янгиликга мувофиқ ИПБ бўйича тўловларни ихтиёрий пенсия бадаллари пенсия тизимида камида беш йил иштирок этган барча шахслар олиши мумкин. Шундай қилиб, ИПБ ҳисобида маблағ жамғаришни масалан, 20 ёки 30 ёшида бошлаб, 25 ёки 35 ёшга тўлган пайтда омонатчилар ўзларининг дастлабки тўловларини ола бошлайди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар