Қозоғистонда пенсия ва нафақалар кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 2022 йилги республика бюджетида пенсиялар ва барча ижтимоий нафақаларни индексация қилиш учун 190,4 миллард тенге ажратиш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йилги республика бюджетида давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун 4 триллион тенге, жумладан, пенсиялар ва барча ижтимоий нафақаларни индексация қилиш учун 190,4 миллиард тенге назарда тутилган», - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Бу 4,2 миллион кишининг даромадини оширади, жумладан:

- 2,3 миллионга яқин пенсионерлар умумий пенсиясини 7 фоизга (инфляциядан 2 фоиз юқори) ва 5 фоизлик базавий пенсия тўловини жами 138, 3 миллиард тенгега кўпайтириш амалга оширилади;

- 1,9 миллион олувчига ижтимоий нафақалар жами 52,1 миллиард тенгега, яъни 5 фоизга ошади.

Бундан ташқари, яшаш минимумининг ошиши манзилли ижтимоий ёрдам олувчи 900 мингдан ортиқ аҳолининг даромадига ижобий таъсир кўрсатади.

Аввал хабар қилинганидек, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб яшаш учун зарур бўлган минимал даража ва бир ойлик ҳисоб-китоб миқдорини 5 фоизга индексация қилиш режалаштирилган. Натижада, яшаш минимуми миқдори 36 018 тенгени, БҲМ эса 3 063 тенгени ташкил этади.

Сўнгги хабарлар