Қозоғистонда пенсия омонатчиларининг жамғармаси 2 трлн тенгега ошди

None
None
ALMATY. Kazinform – Йил бошидан буён Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчиларининг пенсия жамғармалари 2 триллион тенгега ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2020 йил 1 декабр ҳолатига кўра Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчиларининг ҳисобварағида 12,7 триллион тенге ташкил этди. Йил бошидан бери 1,9 триллион тенге ёки 18 фоизга ўсди.

Пенсия жамғармаларининг асосий миқдори мажбурий пенсия бадаллари ҳисобидан ҳисобига шаклланди, уларнинг миқдори 12,4 триллион тенге.

2020 йил 1 январдан 1 декабригача бўлган даврда Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчиларининг ҳисобварағига 1,13 триллион тенге миқдоридаги соф инвестиция даромади тушди. Бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 531 миллиард тенгени (ўсиш 88 фоиз) ташкил этади.

Шахсий пенсия ҳисоб рақамлари сони 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра 11,6 миллион донани ташкил этади.

2020 йил бошидан бери омонатчиларнинг ҳисоб рақамларига жами 958,8 миллиард тенге пенсия бадаллари ўтказилди, бу 2019 йил 11 ойига нисбатан 75,8 миллиард тенгега ёки 9 фоизга кўпдир.

Сўнгги хабарлар