Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар кўпаяди

None
ASNATA. Kazinform – Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар оширилади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатга кўра, давлат таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ойлик стипендия қуйидаги миқдорда белгиланади:

- олий таълим дастурларини амалга оширувчи ташкилотларда таҳсил олаётган талабалар учун 41 898 тенге, кадрлар тайёрлашнинг педагогик йўналишлари ва «Соғлиқни сақлаш» йўналишларида таҳсил олаётган талабалар бундан мустасно;

- педагогик йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун 67 200 тенге;

- «Соғлиқни сақлаш» йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун 67 200 тенге;

- интернлар учун - 75 890 тенге;

- магистратура талабалари учун - 97 024 тенге;

- «Назарбоев университети» мустақил таълим ташкилотида таҳсил олаётган магистрантлар учун 162 500 тенге;

- докторантлар учун - 217 500 тенге;

- «Соғлиқни сақлаш» таълим йўналиши бўйича докторантлар учун 217 500 тенге;

- «Соғлиқни сақлаш» йўналиши бўйича резидент шифокорлар ва аспирантлар учун 111 579 тенге.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар