Қозоғистонда «Педагог» профессионал стандарти қабул қилинади

None
ASTANA. Кazinform - «Педагог» профессионал стандартини қабул қилиш бўйича ишлар якунланмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Таълим-маориф вазирлиги «Педагог» касбий стандартини қабул қилиш бўйича ишларни якунлаш арафасида. Ушбу касбий стандартни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурлари, ўқитувчиларга сертификат бериш ва аттестациядан ўтказиш тартиблари, узлуксиз малака ошириш мазмуни ишлаб чиқилади ва янгиланади. Хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча педагог кадрларни рағбатлантириш стратегияси яратилади. Касбий стандартни тасдиқлашдан олдин ўқитувчилар ва бошқа манфаатдор томонлар билан кенг муҳокамалар ўтказилади. Натижада «Педагог» касбий стандарти таълимнинг барча бўғинларидаги педагог кадрлар малакасини ошириш траекториясининг ягона йўналишига айланади», — деди вазир.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар