+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Қозоғистонда парламент сайлови якунланди

10 Январь 21:47
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда парламент сайлови якунланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда парламент Мажилиси ва маҳаллий маслихатлар депутатлари сайлови якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Душанбедаги норасмий учрашуви фотосуратлари эълон қилинди Душанбеда Қозоғистон ва Тожикистон ТИВ таҳлилий тузилмалари раҳбарлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди ҚР Президенти  КХШТ  ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма йиғилишида иштирок этди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатнинг 12 вилоятида сайлов участкалари Нур-Султан вақти билан соат 20:00да, 5 та ҳудудда эса соат 21:00да ёпилган. Шундай қилиб, навбатдаги сайлов кампанияси муносабати билан очилган 12 та вилоятдаги 8141 та ва 5 та ҳудуддаги 1853 та сайлов участкалари ўз ишини якунлади.

Бундан ташқари, сайловчилар Қозоғистоннинг 53 та хорижий давлатдаги ваколатхоналарида очилган 66 та сайлов участкасининг 10 тасида овоз беришди. Айни пайтда бошқа мамлакатларда овоз бериш ҳамон давом этмоқда. АҚШ ва Канададаги Қозоғистон фуқаролари 11 январ куни Нур-Султан вақти билан соат 07:00да овоз беришни тўхтатадилар.

Таъкидлаш жоизки, вилоятлар, республикага бўйсунувчи шаҳарлар ва пойтахт сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, соат 20:00га қадар рўйхатдаги жами сайловчиларнинг 63,1 фоизи овоз беришган.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив