Қозоғистонда Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатлари сайлови бошланди

None
ASTANA. Kazinform – Бугун қозоғистонликлар Парламент Мажилиси ва маслиҳатлар депутатларини сайлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

19 январ куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси Парламенти еттинчи чақириқ Мажилисини тарқатиш тўғрисида Фармонни имзолади. Мажилисда 107 депутатлик ўрни бор эди. Янги ташкил этилган Мажилисда Қозоғистон Халқ Ассамблеяси номидан сайланадиган 9 мандат қисқартирилиб, жами 98 депутат сайланади ва уларнинг ваколат муддати беш йилни ташкил қилади.

Ҳозирда Парламент депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати бўйича, қолган 30 фоизи эса бир мандатли сайлов округларидан сайланади. Номзодлар сайловда партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари номидан қатнашиши ва ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт депутатларининг 50 фоизи мажоритар тизим бўйича, қолган 50 фоизи эса партия рўйхати бўйича сайланади. Туман ва шаҳарлар маслаҳатларига сайловлар тўлиқ мажоритар тизим бўйича ўтказилади. Мажоритар тизим - бу сиёсий партиялар эмас, балки алоҳида шахслар иштирок этадиган усул.

Бунгача сиёсий партияларни рўйхатга олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилган эди. Илгари партия тузиш учун аъзолар сони 20 мингга етиши керак бўлган бўлса, энди у 5 мингга қисқартирилди. Ҳудудий идоралардаги партияларнинг ҳар бир ҳудудда камида 600 нафар тарафдори бўлиши керак эди, бугун ҳар бир вилоятдан 200 нафардан сиёсий ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун етарли.

Партияларнинг Парламентга ўтиши учун минимал чегара 7 фоиздан 5 фоизга туширилди. Аёллар, ёшлар ва алоҳида эҳтиёжли шахслар учун 30%лик квота ажратилган.

Мажилис сайловларида 7 та сиёсий партия рўйхатга олинди: Қозоғистон Халқ партияси, «Ауыл» Халқ демократик ватанпарварлик партияси, «Миллий социал-демократик партия», «AMANAT» партияси, Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси, Қозоғистон «Байтақ» яшиллар партияси, «Respublica» партияси.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар