Қозоғистонда парламент қуйи палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайлов ўтказилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Парламенти Мажилиси ва маҳаллий вакиллик органлари – маслихатлар депутатлари сайловини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар беради Ақорда.

«Бугун мен Парламент Мажилиси депутатлари сайловини тайинлаш тўғрисида Фармонни имзоладим. Барча даражадаги маслихат депутатларини сайлаш Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тайинланади.

Сайловлар конституциявий муддатга мувофиқ 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади. Барча сиёсий партиялар сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш, сайловолди платформасини ишлаб чиқиш ва партиялар инфратузилмасини яхшилаш учун етарли вақтга эга бўлдилар», - деди Давлат раҳбари Парламентга Мурожаатида.


Сўнгги хабарлар