Қозоғистонда пандемияга қарамай, туғилишнинг юқори кўрсаткичи қайд этилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил туғилиш коэффицентининг 4,7 фоизга ошиши билан ажралиб туради, шунга ўхшаш энг юқори кўрсаткич охирги марта 1987 йилда қайд этилган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасида демографик кўрсаткичларнинг мусбат динамикаси мавжуд. Шундай қилиб, 2020 йил туғилишнинг 4,7 фоизга кескин ошиши билан ажралиб туради, шунга ўхшаш энг юқори кўрсаткич охирги марта 1987 йилда қайд этилган эди», - деди Алексей Цой.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, туғилишнинг юқори даражаси фонида, пандемия ва соғлиқни сақлаш тизимига ҳаддан ташқари юк тушиш шароитида таҳдидларга қарамай, чақалоқлар ўлими коэффицентини 7,1 фоизга камайтиришга эришилди. Болалар ўлими даражаси 12,1 фоизга камайди.

Бундан олдин Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири беморлар сонининг камайиши ҳақида хабар берган эди.

«Умуман олганда, Республикада коронавирус инфекциясига чалиниш жараёнининг пасайиши давом этмоқда, ўтган ҳафтада аниланган КВИ билан касалланганлар сони 15 мингдан 12 мингга ёки ўтган ҳафтага нисбатан 21 фоизга камайди. Сўнгги бир ойда касаллик 1,6 баравар камайди», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар