Қозоғистонда палеолит ​​даврига оид кўп қаватли манзилгоҳ аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий музейи Германиянинг Тюбинген университети билан биргаликда Алмати вилоятининг Енбекшиқазақ туманида кўп қаватли палеолит​​даври манзилгоҳини аниқлади, деб хабар беради Кazinform.

«Халқаро лойиҳа доирасида жорий йилнинг май ойидан бошлаб Алмати вилоятининг Кербулақ ва Енбекшиқазақ туманларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Натижада Енбекшиқазақ туманидаги «Тикенекти-2» манзилгоҳи маданий қатламларидан ўрта тош даври, сўнгги палеолит ​​ва неолит ​​даврига оид ашёлар топилди. Миллий музей ходимлари билан бир қаторда Испания, Греция, Германия, АҚШдан келган тадқиқотчилар ва фан докторлари ҳам бор. Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети талабалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Икки нафар талабамиз хорижда палеолит ​​даврига оид докторлик диссертациясини ҳимоя қилади, – дейди археология бўлими бошлиғи ёрдамчиси, музей бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, академик Жакен Таймағамбетов.


Қозоғистон Миллий музейи матбуот хизмати хабарига кўра, тарихий жойдан кўплаб тош қуроллар, жумладан нуклеуслар, қирғичлар, ўткир тошлар топилган. Қазишмалар давомида топилган ҳайвонлар суяклари ва кўмир қолдиқлари лаборатория текширувига юборилади.

Аввалроқ Жакен Қожахметули бошчилигидаги Қозоғистон-Россия, Қозоғистон-Германия, Қозоғистон-Япония халқаро экспедициялари Қаратау тизмасида илгари номаълум бўлган 85 та палеолит ​​даври ғорини аниқлаган эди. Замонавий технологиялар ёрдамида Туркистон вилоятининг Байдибек туманидаги Боралдай тоғлари ҳудудидаги Туттибулақ ғорини сканерлаш ишлари олиб борилиб, бунинг натижасида бундан 41 минг йил аввал ўрта тош даврига оид кул қолдиқлари аниқланган.



«Туттибулоқ ғорида тадқиқот ишлари ХХ аср охирида бошланган. Қозоғистонда тош даври археологиясининг асосчиларидан бири, биринчи қозоқ археологларидан бири, олим ва устозим Ҳасан Алписбаев ғорда тарихий сир яширинганини билса-да, 1959 йилда уни ковлай олмади. Археологик қазишмаларга бутун жамоа жалб этилиши керак. Шунинг учун бу иш ортга сурилиб, устозимиз ташаббусини давом эттирдик. 2018 йилда «Palaesilkroad» лойиҳаси доирасида Туттибулақ ғорида олиб борилган тадқиқотлар натижасида кул қолдиқлари, тош қуроллар ва инсон жағ суяги топилган. Бу ҳатто биринчи одамга тегишли бўлиши мумкин. Жағ суяги ҳозирда Германиядаги лабораторияда. Кулга қараб шуни айтишимиз мумкинки, ўша даврда бу ерда олов ва ўчоқдан фойдаланган инсонлар яшаган. Бу йил Туттибулақ ғорида ишлар давом эттирилади. Ишончимиз комилки, қизиқарли натижаларга эришамиз», - деди Жакен Таймағамбетов.

Ўз навбатида, Қозоғистон Миллий музейи ва Тюбинген университети археологларидан иборат экспедиция Қозоғистон ҳудудида палеолит даври ёдгорликларини қидиришни давом эттиради, Туркистон, Жамбил вилоятлари ва Шарқий Қозоғистонда тадқиқот олиб боради.





Сўнгги хабарлар