+7 (701) 759 90 19
USD 423.87 EUR 505.25
RUB 5.59 CNY 64.43
Янгиликлар

Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортди

11 Август 17:41
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 7 ой ичида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4,1 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Унинг айтишича, 7 ой ичида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4,1 фоизга ўсди ва 1 трлн 64 миллиард тенгени ташкил этди. Шу билан бирга, гуруч ишлаб чиқариш 72 минг тоннадан 122,4 минг тоннагача ёки 70%га ошди.

«Колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш 21,5 фоизга, дон маҳсулотлари - 11,8 фоизга, макарон маҳсулотлари - 8,1 фоизга, сариёғ - 8 фоизга, ун - 6,5 фоизга, ўсимлик ёғи - 4,9 фоизга, сут - 4,7 фоизга, пишлоқ ва творог - 1,9 фоизга ўсди», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар 13,5 фоизга ўсиб, 261,2 миллиард тенгени, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган инвестициялар эса 13,8 фоизга ўсиб, 45,7 миллиард тенгени ташкил этди.

«Ҳисобот даври якунлари бўйича ижобий тенденция кузатилмоқда. Соҳани ривожлантириш бўйича режалаштирилган натижаларга эришиш учун барча чоралар кўрилади», - деди Сапархон Омаров.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив