Қозоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамликни бартараф этиш учун 900 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамликни бартараф этиш учун 900 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов аҳоли даромадларини ошириш дастури тақдимотида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Асосий мақсадимиз – импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини 100 фоиз маҳаллий маҳсулотларга алмаштириш. Бугун биз ўзимизни озиқ-овқат билан 80% таъминлаймиз. Бир сўз билан айтганда, 20% импорт қилишимиз керак. Келажакда 2025 йилгача 6 турдаги товарни тўлиқ қамраб олиш имкониятига эга бўламиз», - деди Бош вазир ўринбосари.

Унга кўра, фақат ички бозорга шакар етказиб бериш 80 фоиз даражасида қолади.

«Ушбу дастурни амалга ошириш жараёнида биз бошқа давлатларга қарам бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан 100 фоиз таъминлаймиз. Озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарамликни бартараф этиш учун 900 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади», — деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар