Қозоғистонда озиқ-овқат қимматлашиб, тамаки ва мевалар арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилнинг 10 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 8,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 4,5 фоизга, пуллик хизматлар 3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қўмита маълумотларига кўра, ўн ойда тухум нархи - 10,3, шакар - 7,3, кунгабоқар ёғи - 6,3, янги узилган сабзавотлар - 2,8, картошка - 2,1, сут - 1,4. чой - 1, қўй гўшти - 0,9 фоиз, ун, сариёғ - 0,8 фоиз, макарон, от гўшти - 0,7 фоиз, нон - 0,6 фоиз қимматлашган. Тамаки маҳсулотлари 1,8 фоизга, алкоголсиз ичимликлар 0,6 фоизга қимматлашди. Янги мевалар нархи 3,9 фоизга, товуқ туёқлари 1,1 фоизга пасайган.

Офис буюмлари, дори-дармонлар - 0,8 фоиз, ювиш воситалари ва тозалагичлар, автомобиллар - 0,7 фоиз, тўқимачилик, кийим-кечак ва поябзал, мебел ва уй-рўзғор буюмлари нархи - 0,6 фоиз, кўмир эса 1,4 фоизга кўтарилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар