+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Қозоғистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажми ошди

10 Июнь 16:33
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажми ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январь-май ойларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 3,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январь-майь ойларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 3,3 фоизга ўсди ва 851,6 миллиард тенгени ташкил этди», - деди Сапархан Омаров.

Шу билан бирга, вазирнинг сўзларига кўра, лавлаги қандини 29,7 фоизга (5,5 минг тоннадан 7,1 минг тоннагача), қайта ишланган гуручни 24 фоизга (71,2 минг тоннадан 88,3 минг тоннагача), дон маҳсулотлари 18,7 фоизга (34,6 минг тоннадан 41,1 минг тоннагача), сариёғ 16,5 фоизга (9 минг тоннадан 10,5 минг тоннагача), ўсимлик мойи 11,9 фоизга (185,4 минг тоннадан 207,5 минг тоннагача), ун 9 фоизга (1 235,6 минг тоннадан 1347,4 минг тоннагача), пишлоқ ва творог 8,7 фоизга (13,6 минг тоннадан 14,7 минг тоннагача), қайта ишланган сут 3,3 фоизга (244,7 минг тоннадан 252,7 минг тоннагача) ўсди.

«Жорий йилнинг январь-май ойларида қишлоқ хўжалигида асосий капиталга инвестициялар ҳажми 46,8 фоизга ўсди ва 213,8 ​​миллиард тенгени, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 24,1 фоизни ва 35,6 миллиард тенгени ташкил этди. Умуман олганда, Вазирлик режалаштирилган натижаларга эришиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда», - дея хулоса қилди Сапархан Омаров.

Муаллиф: Серик Сабеков



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив