Қозоғистонда озиқ-овқат инфляцияси қанча фоизгача тезлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Июл ойида Қозоғистонда ойлик инфляция даражаси юқори даражада сақланиб қолган бўлса-да, пасайди. Бу ҳақда ҚР Миллий банки маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Июл ойида Қозоғистонда ойлик инфляциянинг ўсиш суръати бир ой аввалги 1,6 фоиздан 1,1 фоизгача пасайди, гарчи у юқори даражада сақланиб қолса ҳам. Ўртача 5 йил давомида июл ойида ойлик инфлятсия 0,3 фоизни ташкил этди», — деди Миллий банк раиси ўринбосари Ақилжан Баймағамбетов Ҳукумат йиғилишида.

Миллий банк маълумотларига кўра, июл ойида йиллик инфляция 14,5 фоиздан 15 фоизга ошган. Шу билан бирга, инфляцияга ҳиссанинг ярмидан кўпи озиқ-овқат нархларининг ошиши ҳисобига қўшилишда давом этмоқда. Шундай қилиб, озиқ-овқат инфляцияси 19,2 фоиздан 19,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 13,2 фоиздан 14,2 фоизга тезлашди.

Унинг эслатишича, инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг тезлашиши, уларнинг барқарорлиги, талабнинг фискал рағбатлантирилиши ва ташқи проинфляция фонини ҳисобга олиб, жорий йилнинг 25 июлида Миллий банк базавий ставкани 14 фоиздан 14,5 фоизга оширган. Бу келгуси йил давомида инфляцияга аста-секин таъсир қилади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар