Қозоғистонда овул ҳокимлари, кейинчалик туман ҳокимлари ҳам сайланади - Президент

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳокимият вакиллари халқ олдида масъулиятни ҳис қилишлари керак. Бундай фикрни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Egemen Qazaqstan газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтди, деб ёзади Kazinform.

«Шунинг учун биз овул ҳокимларини халқ томонидан сайлаш тизимини жорий қиламиз. Шу тарзда биз маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини қуйи даражадан мустаҳкамлаймиз. Ушбу қадам аҳоли ва маҳаллий ҳокимият идоралари долзарб муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ишлаши учун зарурдир. Кейин туман ҳокимларини сайлаймиз. Агар янги тизим ўзини оқласа, биз юқори даражадаги ҳокимларни ҳам сайлаймиз. Бироқ, сиёсий модернизация жараёнида шошилиш ва шиорбозликка берилиш керак эмас. Ҳамма нарсани бирданига ўзгартириш нимани англатишини баъзи мамлакатларнинг ҳозирги ҳолатидан билиб оламиз. Аввало, мамлакатда инсон ҳуқуқларини тўла ҳурмат қилишга асосланган қонун ва тартиб бўлиши керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев ўз мақоласида.

Унинг сўзларига кўра, анархия ва тартибсизлик яхшиликка олиб келмаслиги аниқ. Қозоғистон сиёсий тизими замонавий талаблар асосида ривожланмоқда. Бу йилги мажлис депутатлари сайлови кўп партияли парламентни барпо этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

«Бизда турли сиёсий қарашларга эга партиялар бор. Уларнинг позициялари консерватив, либерал, миллатчи, социалистик ва бошқалар бўлиши мумкин. Бу табиий жараён. Сиёсий плюрализм давлатга эволюцион тарзда ривожланишига ва мустаҳкамланишига имкон беради. Гарчи сиёсий кучлар хилма-хил бўлса-да, уларнинг барчасига умумий қадриятлар бор. Бу – Мустақилликни эъзозлаш. Бизнинг мақсадимиз Қозоғистонни келгуси авлодга кучли иқтисодиёт ва юксак руҳга эга кучли давлат сифатида етказиш ва мамлакат ишларини муносиб давом эттирадиган ижодкор авлодни тарбиялашдир», - деди Президент.

Сўнгги хабарлар